Линклар

logo-print
5.8 баллик зилзиладан зарар кўрган Италия шимолида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Сешанба куни рўй берган ер силкиниши мамлакатнинг Эмилия-Романя ҳудудида катта талафотларга сабаб бўлди.

Камида 16 киши ҳалок бўлгани, 350 яқин киши жароҳат олгани ва яна бир киши бедарак кетгани айтилмоқда.

Эмилия-Романя ҳудудида 20 май куни ҳам 6 баллик ер силкиниши рўй берган эди. Иккала зилзила натижасида ҳудуддаги тарихий ва маданий обидалар қаттиқ зарар кўрган.

Италия сейсмик фаол ҳудуд ҳисобланади. 2009 йилда мамлакатнинг марказий ҳудудида рўй берган зилзила 300 га яқин кишининг ёстиғини қуритган эди.
XS
SM
MD
LG