Линклар

АҚШ Давлат департаменти расмий Москва Қўшма Штатлар элчисининг сўзларини “нотўғри талқин қилганини” айтди.

Сешанба куни Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаков АҚШнинг Россиядаги элчиси Майкл Макфолни дипломатларга хос бўлмаган чиқишлари билан икки давлат ўртасидаги алоқаларни хавф остига солмасликка чақирганди.

25 май куни талабалар олдида қилган чиқишида элчи Макфол Россия ҳукумати АҚШ ҳарбий базасини ўз ҳудудидан чиқариб юбориш учун Қирғизистон ҳукуматига пул таклиф қилганини айтганди.

Элчининг бу баёноти Россия Ташқи ишлар вазирлиги танқидига сабаб бўлди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд илмий соҳа вакили бўлмиш элчи Макфолни “профессионал дипломат эмаслигини ва шу боис у ўз фикрларини юмшатмасдан аниқ ва равшан ифода этишини” айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG