Линклар

Британия Олий суди чоршанба куни WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда.

Икки йилдан буён Ассанж Швеция ҳукумати сўровига кўра Британияда ушланиб, гаров эвазига озодликда қолаётир.

Швецияда WikiLeaks сайти асосчисига нисбатан жинсий тажовуз бўйича айблов илгари сурилган.

Аввалроқ қуйи инстанция судлари Ассанж сўроқ қилиниши учун швед ҳукуматига топширилиши кераклиги ҳақида қарор чиқаришган эди.

Жулиан Ассанж бу айбловларни АҚШ дипломатик идораларига қарашли минглаб махфий ҳужжатларни WikiLeaks сайтида эълон қилганига жавобан қўлланилаётган босим, дея инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG