Линклар

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Жанубий Кореяда ўтган нимчорак финали учрашувида Миржалол Қосимов шогирдлари маҳаллий “Сонгам Илва Чунма” жамоаси устидан 0:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягона голни “қалдирғочлар” ҳимоячиси Хайрулла Каримов 53-дақиқада пеналтидан киритди.

Шундай қилиб, ОЧЛда қатнашаётган ягона ўзбек клуби чорак финалга чиқди.

Чорак финал ўйинлари куз ойларида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG