Линклар

Интернетдаги йирик ижтимоий тармоқ - Facebook сайтининг биржадаги акциялари нархи 30 доллардан тушиб кетди.

Айни дамда тармоқнинг бир акцияси 28 доллар атрофида сотилмоқда.

Facebook ўз қимматбаҳо қоғозларини доимий сармоядорлар учун 18 май куни АҚШнинг NASDAQ биржасига чиқарган эди.

Сотувларнинг биринчи кунида тармоқнинг бир акцияси 38 доллардан сотилган эди.

900 миллион фойдаланувчиси бор Facebook дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқ ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG