Линклар

Митт Ромни сешанба куни Республикачилар партиясининг Техасдаги дастлабки сайловларида ғалаба қозонди.

Массачусетс собиқ губернатори техаслик республикачиларнинг 70 фоиздан ортиқ овозини қозонди.

Митт Ромнининг Республикачилар партиясининг август ойида ўтказиладиган миллий қурултойида партиянинг президентликка расмий номзоди ўлароқ тасдиқланиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг ноябр ойида ўтказиладиган АҚШ президентлиги учун навбатдаги сайловларда Митт Ромни иқтидордаги демократ президент Барак Обаманинг асосий рақиби бўлади.
XS
SM
MD
LG