Линклар

Ўзбекистонлик 22 яшар Дилшодбек Матниëзов Россия Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-банди (ўточар қуролини ўғирлаш)¸ 105-моддасининг 1-банди (қотиллик) ва 166-моддасининг 1-банди (автомобилни ноқонуний бошқариш) бўйича айбдор деб топилди ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Ставропол ўлкаси бўйича бошқармаси хабар қилди.

Маҳкама қарорида айтилишича¸ Матниëзов ўтган йил март ойида қарзини беришдан бош тортиб келган танишини ўлдиришга қарор қилган. Шу мақсадда унинг уйига кириб ов милтиғи ва патрон ўғирлаган. Сўнгра уй эгаси билан жанжал бошлаб¸ уни отиб ўлдирган. Жиноят жойидан қочиб кетган Матниëзов кўп ўтмай қўлга олинган.

Эндиликда у 13 йиллик қамоқ жазоси баробарида ўлдирилганнинг яқинларига 500 минг рубл миқдорида товон пули тўлашга ҳам ҳукм этилди.
XS
SM
MD
LG