Линклар

Британия Олий суди Ассанжни Швецияга беришга қарор қилди


Жулиан Ассанж.

Жулиан Ассанж.

Британия Олий суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш ҳақидаги аввалги инстанция суди қарорини кучда қолдирди.

Бу ҳақдаги ҳукмни Олий суд президенти Николас Филип эълон қилди:

- Жаноб Ассанжни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўров қонунга тўлиқ мос ва шу боис экстрадиция ҳақидаги аввалги суд қарори юзасидан қилинган аппеляция қондирилмади¸ деди Британия Олий суди президенти.

Швеция прокуратураси икки аëлга жинсий тажовуз қилганликда айбланаëтган Ассанж ўз ихтиëрига топширилишини талаб қилмоқда.

Австралия фуқароси бўлган Ассанж ўзига нисбатан суд ҳукмини юз минглаб махфий ҳужжатларни WikiLeaks сайтида жамоатчиликка ошкор қилгани учун АҚШ босими остида ўтказилаëтган тазйиқ дея баҳоламоқда.

Икки йилдан бери Британияда судланаëтган Ассанж эндиликда Олий суд ҳукми юзасидан Инсон ҳақлари бўйича Европа судига шикоят топшириш режасида.

Ассанж юзасидан Европа маҳкамаси ҳукм чиқаргунга қадар Британия уни Швецияга экстрадиция қила олмайди. Мазкур жараëн эса¸ яна йилларга чўзилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG