Линклар

logo-print
Озарбайжон ҳукумати Эрондаги ўз элчиси Жавоншир Охундовни “маслаҳатлашув учун” деган иддао билан Бакуга чақиртириб олди.

Бу қарордан бир ҳафта аввал Эрон раҳбарияти Бакудаги элчисини айни шу баҳона билан Теҳронга чақиртирган эди.

Бакудаги Эрон элчихонасининг билдиришича¸ Озарбайжон ҳукумати юқори даражали Теҳрон расмийсини мамлакат ҳудудига киритмаган. Айни пайтда¸ Баку расмийлари Эроннинг Табриз шаҳрида қўлга олинган икки ëш озарий шоирининг қаерда эканига оид маълумот талаб қилмоқда.

Икки қўшни давлат ўртасидаги кескинлик ўтган ой Баку хавфсизлик идоралари Озарбайжон ҳудудида террор хуружлари амалга оширишни режалаган бир неча шахс ҳибсга олинганидан сўнг кучайиб кетди. Баку бу гуруҳнинг Эронга алоқадор эканини даъво қилмоқда.

Шунингдек Баку раҳбариятининг Теҳрон ўзи учун биринчи рақамли душман деб билувчи Исроил билан яқин муносабатлари ҳам Эрон эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG