Линклар

БМТ томонидан Съерра Леондаги уруш жиноятларини тафтиш қилиш учун ташкил этилган махсус маҳкама Либерия собиқ президенти Чарлз Тейлорни 50 йиллик қамоққа ҳукм этди.

Тейлор қўшни Съерра Леон билан ҳарбий можаро давомида уруш жиноятлари содир этганликда айбдор деб топилди.

Икки қўшни Африка давлати ўртасида 10 йил давом этиб¸ 2002 йилда ниҳоясига етган қонли уруш оқибатида камида 50 минг одам нобуд бўлди.

Маҳкама қарорини ўқиб эшиттирган ҳакам Ричард Луссик собиқ Либерия президенти кўлам ва шавқатсизлик жиҳатдан даҳшатли жиноятлар содир этганини қайд қилди.

Ўзига қўйилаëтган айбларни инкор этган Тейлор суд ҳукмини аппеляция қилажагини билдирди.

Дала қўмондонидан президентга айланган 64 яшар Тейлор Иккинчи жаҳон урушидан бери суд томонидан уруш жиноятларида айбдор деб топилган биринчи давлат раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG