Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва ахборот технологияларини “ëлғон тарқатаëтганлик ҳамда зўравонлик ва ëвузликни тарғиб қилаëтганлик”да айблади.

Бугун Остонада Жаҳондаги анъанавий динларнинг 4-қурултойи очилишида қилган маърузасида Қозоғистон президенти “ҳақиқий илмни тарқатиш ўрнига ижтимоий тармоқларни аксар ҳолларда бўҳтон ëғдириш¸ жамиятни ичдан бўлиб¸ давлатлар ўртасига тўсиқ қўяëтганликда айблади.

Бундай виртуал бўҳтонларга қарама-қарши Остона раҳбари Интернетда дунëдаги анъанавий динлар ҳақида асл билим бериб¸ ëшларни уларга жалб қилувчи махсус порталлар ташкил этиш ташаббусини ўртага ташлади.

Апрел ойида Россия-24 каналига берган интервюсида Назарбоев Ғарб давлатларини ижтимоий тармоқлар ва ахборот технологиялари воситасида ўз қадриятларини бошқаларга ўтказишга уринаëтганликда айблаган эди.

Яқин Шарқда юзага чиққан Араб баҳори исëнлари учун ижтимоий тармоқларни айблаган Назарбоев¸ бу қўзғолонлар араб мамлакатларини иқтисодий жиҳатдан камида 15 йил орқага тортганини даъво қилди.
XS
SM
MD
LG