Линклар

logo-print

Газ йўқлиги факт, лекин пулини тўлаш керак

  • Садриддин Ашур

Ўтган қиш мавсумида Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг аксари газ танқислигидан қийналди.

Ўтган қиш мавсумида Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг аксари газ танқислигидан қийналди.

Ҳокимият вакиллари қиш бўйи газ бўлмаганини тан олган бўлса-да, йўқ газ учун пул тўлашимиз лозимлигини айтишмоқда, дейди "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири.

“Қўшработда ерлар талон-тарож қилинмоқда”

дейди Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан қўнғироқ қилган тингловчи. У хавфсизлик нуқтаи назридан исми сир қолишини илтимос қилди.

- Қўшработда ер сотиш давлат қонун-қоидаларига хилоф равишда авж олганда. Айтишимиз мумкин одамлар ишли бўлса, унинг нима айби бор ерли бўлса деб. 2006 йил 30 декабр куни ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Емаган сомсага пул тўлаяпмиз”

Ҳукумат мониторинги аҳолининг газдан қарзи йўқлигини эътироф этди, бироқ туман ҳокимлиги яна аҳолидан мажбуран пул ундирмоқда, дейди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган тингловчи, 74 ёшли Набижон ота Жўрабоев.

- Қишда газ масаласи бўйича совқотиш бўйича кўп қўнғироқлар бўлди сизларга. Яна ҳозир газ масаласи бўйича, бултур хабарингиз бор 18 майда шахсан Мирзиëевнинг қарори чиққан республика бўйича жамики туман, вилоят газларини мониторинг ўтказиш тўғрисида. Ўтказилди мониторинг. Энди ҳозир бизнинг туманда Ғаллаорол тумангаз давлатдан 12 миллиард қарз. Лекин текшириш натижасида ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


“Уйга боргани юрагим зириллаб туради”

дейди Россиядаги меҳнат муҳожири, китоблик 30 ёшли Муҳсин Тошев.

- Мен Ўзбекистонданман. Мана ҳозир Россияга келиб ишлаб юрибман. Ўзбекистондан чиқиш ниятим йўқ. Ўзбекистон яхши. Ҳаракат қилса, топса, нормалний. Лекин бир маҳаллар ëшлик пайтимизда оғайниларними, дўст-душманданми бир-иккитанинг гапига кириб милицияга тушганмиз. Ëшликка шўхлик дейди, бошқа дейди. Ҳозир ҳаммаси тоза, акуратний юрибмиз. Худога шукур уйланганман. Ҳалол меҳнат қилиб юрибман. Лекин Ўзбекистонга боришни хоҳлаганим ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG