Линклар

Деҳли полициясининг бугун матбуотга билдиришича¸ сешанба куни Ҳиндистон пойтахтида ўзбекистонлик аëл томонидан бошқариб келинган фоҳишалар тўдаси фош этилган ва унинг етти аъзоси ҳибсга олинган.

Полицияга кўра¸ Деҳлининг Чҳатарпур районидаги ижара уйлардан бирида ишлаб келган бу гуруҳ ўзбекистонлик 33 яшар Гулноз исмлик аëл томонидан бошқарилган.
“Қўлга олинганларнинг барчаси Ўзбекистондан келган ва улар 27-33 ëш оралиғидаги аëллардир”¸ деди Деҳли полицияси расмийси.

Айтилишича¸ 2009 йилдан бери Ҳиндистонда турли асосда ўз визасини янгилаб келаëтган Гулноз исмлик қўшмачи аëл мунтазам суратда фоҳишалик учун ўзбекистонлик қизларни Деҳлига олиб келиш билан шуғулланган.

Полицияга кўра¸ ўзбек фоҳишаларининг кўпчилиги сайëҳлик визаси орқали Ҳиндистонга кирган бўлса¸ қўшмачи аëл уларнинг айримларини яшаш ҳуқуқи олиш мақсадида ҳиндистонлик эркаклар билан никоҳдан ўтказишга муваффақ бўлган.

Ўз мижозларига қорин рақси¸ ҳафта охирларидаги зиëфатлар ва сайëҳатга йўлдошлик қилиш каби хизматлар таклиф қилган Гулноз тармоғидаги қизларнинг бир кечалик нархи¸ полицияга кўра¸ 20-25 минг (355-440 АҚШ доллари) рупий бўлган.
XS
SM
MD
LG