Линклар

Ўзбекистон ҳукуматининг ўтган йил 8 июлдаги 202-сонли “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Йўриқномада отиб ўлдириш қоидалари белгиланган. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат шу йилнинг 1 июнидан кучга киради.

Унга мувофиқ, мамлакат ҳудудида қаровсиз итлар, мушуклар ва ёввойи ҳайвонлар отиб ўлдирилади.

Мазкур жараён, дейилади Йўриқномада, ҳайвонларни отиб ташлаш ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари ҳамда шаҳар-туман ободонлаштириш бошқармаларининг тақдимномаларига асосан махсус бригадалар томонидан амалга оширилади. Мазкур амалиёт ҳайвонларни тутиб эмлаш ёки зарарсизлантириш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ отиш тадбирларидан аҳоли бевосита хабардор қилиниши ва отув амалга оширилаётган пайтда муайян эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.

Қаровсиз ҳайвонларни отиш қуроллари ов милтиқлари ва табель қуроллари орқали бажарилиши мумкин. Аммо бундай амалиёт зинҳор тунда ёки етарлича ёруғ бўлмаган шариотларда амалга оширилмайди.

Шунингдек, қаровсиз ҳайвонларни жамоатчилик жойлари, таълим муассасалари ва одам гавжум ерларда отиб бўлмайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG