Линклар

Туркияга дам олишга бораётган ўзбекистонликлар сони ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайди.

Ўзбекистондаги Туркия элчихонаси расмийси Жиҳон Варликнинг Анатолия янгиликлар агентлигига маълум қилишича, 2010 йилда Туркияга Ўзбекистондан 68 минг сайёҳ борган. 2011 йилда эса уларнинг сони 85 минг кишига етган.

2012 йилнинг 4 ойи ичида эса 27 мингга яқин ўзбекистонлик Туркияда дам олган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 25 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG