Линклар

Ўтган бир кун ичида Яман жанубидаги Абян вилоятида ҳукумат кучларининг ҳарбий амалиёти натижасида “Ал-Қоида”га алоқадорлиги айтилаётган 20 жангари ўлдирилди.

Яман расмийларига кўра, амалиёт чоғида ҳарбийлардан 6 киши ҳалок бўлган.

Абянда “Ал-Қоида”га алоқадорлиги айтилаётган гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар 12 май куни бошланган эди. Расмий маълумотларга кўра, жангларда шу кунгача 270 жангари, 80дан ортиқ ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан 18 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG