Линклар

Жума куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Суриянинг Хоула шаҳрида ўтган ҳафтада 108 одамнинг қирғин қилинишига оид масалани кўриб чиқади.

Бу масала бир қатор араб давлатлари, АҚШ ва Европа Иттифоқи таклифи билан кун тартибига киритилган.

Бир кун аввал Туркия ва Япония Сурия дипломатларини мамлакатдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилган. Эрон эса Сурия президенти Башар Асадни қирғинга йўл қўйгани учун кескин танқид қилди.

Пайшанба куни Сурия жанубидаги Ассукар аҳоли пунктида ҳам қирғин бўлгани хабар қилинди. Бу ерда 13 одамнинг жасади топилган.

Сурия расмийлари қирғинларда мухолифатни қўллаб-қувватлаётган жангариларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG