Линклар

logo-print
Эрон президенти Маҳмуд Ахмадийнажод уранни 20 фоизга бойитиш ўз мамлакатининг қонуний ҳуқуқи эканини ва бу жараён ядровий қурол яратиш нияти билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

“Франция – 24” телеканалига берган суҳбатида Маҳмуд Ахмадийнажод Эрон дунёнинг етакчи давлатлари муайян шартларни бажарган чоғидагина уранни 20 фоизгача бойитиш лойиҳасидан воз кечиши мумкинлигини айтди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондан уранни бойитишни тўхтатиш талаб қилинган олтита резолюцияни қабул қилган эди. Ғарб Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда гумон қилмоқда. Эрон эса бу гумонлар асосиз эканини билдириб келади.
XS
SM
MD
LG