Линклар

Суриянинг АҚШда ишлаётган юқори даражали дипломати Хазем Шаҳобий Дамашқ ҳукумати билан бундан буён ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Дипломатнинг айтишича, у бундай қарорни ўтган ҳафта Суриянинг Хоула шаҳрида содир этилган қирғинга норозилик сифатида қабул қилган.

Аssociated Press агентлигиниг ёзишича, Шаҳобий президент Башар Асад ва унинг ҳукумати билан ишлашдан бош тортган суриялик биринчи дипломат бўлди.

Ўтган ҳафтада Хоула шаҳрида юздан ортиқ одамнинг қирғин қилинишини дунёнинг етакчи давлатлари қоралаб чиқди. Жума куни бу масала БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашида муҳокама қилинади.

Чоршанба куни АҚШ президенти Барак Обама Франция, Германия ва Италия раҳбарлари билан телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Оқ уй расмийлари тарқатган маълумотда айтилишича, мазкур давлат лидерлари Сурия ҳукуматининг зўравонликлардан тийилиши муҳим эканини таъкидлаганлар.

Сурия расмийлари эса Хоула шаҳридаги қирғин мухолифатни қўллаб-қувватлаётган жангарилар томонидан содир этилганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG