Линклар

Хитойнинг Сичуан вилоятида чоршанба куни тибетликлар ҳуқуқлари поймол қилинишига норозилик сифатида ўзига ўт қўйган аёл олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Озод Тибет ташкилотининг маълум қилишича, аёлнинг уч боласи етим бўлиб қолган. Бу аёл 2011 йилнинг мартидан буён тибетликлар ҳуқуқлари поймол қилинишига норозилик билдириб ўз жонига қасд қилган ўттиз бешинчи одам бўлди.

Сўнгги маълумотга қараганда, Тибет пойтахти Лхасда ўтган якшанба куни икки эркак ўзига ўт қўйганидан сўнг юзлаб одам қамоққа олинган. Хитой ҳукумати тибетликлар ҳуқуқлари бузилаётганига норозлик билдириб ўзига ўт қўяётганларни террорчилар деб атамоқда.
XS
SM
MD
LG