Линклар

АҚШнинг Россиядаги элчиси Макл Макфол 25 май куни талабалар билан учрашувида қилган баёнотига расмий Москва салбий муносабат билдирганидан ҳайратда эканини маълум қилди.

Макфол ушбу учрашуви чоғида “Россия томони Бишкекдаги АҚШ базасини чиқариши учун қирғиз ҳукуматига катта миқдорда пора бермоқчи бўлган” деб билдирган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макфолнинг бу гапини “Дипломатик одоб-аҳлоқ меъёрларига зид ва АҚШ-Россия муносабатларига пут етказувчи баёнот” сифатида баҳолаган.

Майкл Макфол 30 май куни Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига жавоб берар экан, Москва расмийлари унинг гапларни нотўғри талқин қилганликларини, бундан буён у бирон бир баёнот беришдан олдин дипломатик меъёрлардан оғишмаслигини маълум қилди.

Макфолга кўра, “Россия томони Бишкекдаги АҚШ базасини чиқариши учун қирғиз ҳукуматига катта миқдорда пора бермоқчи бўлган”, дер экан, у “Россия ва АҚШ муносабатлари мана шу каби вазиятларни енгиб ўтиб, эскича дипломатиядан воз кечганини” айтмоқчи бўлган.
XS
SM
MD
LG