Линклар

logo-print
CA-NEWS агентлигиниг хабар беришича, Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги ҳуқуқ фаоллари Ўш қирғинида айбланиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг мол- мулкини мусодара қилишга тўсқинлик қилишмоқда.

Бу ҳақда агентликка 30 май куни Жалолобод вилоят суд бошқармаси бошлиғи Зарил Мамбетов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 2010 йил 15 сентябрда Бозорқўрғон туман суди А.Асқаровнинг мол- мулкини мусодара қилиш бўйича қарор чиқарган.

Давлат қайдлов бўлимининг маълумот беришича, Асқаров номига хусусий уй руйхатга олинган.

“Ушбу уйни мусодара қилиб бўлмаяпти, чунки ҳуқуқ фаоллари турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва қонунларга таяниб уни ҳимоя қилишмоқда, – деди З.Мамбетов

Халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганини билдириб, Қирғизистон ҳукуматидан ҳуқуқ фаолини қамоқдан озод қилишни талаб этиб келадилар.
XS
SM
MD
LG