Линклар

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Жорж Эдгар тайинланди. Эдгар жорий йилнинг августидан элчилик фаолиятини бошлайди.

Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Эдгар Тошкентда элчи бўлиб ишлашни ўзи учун фахр деб билишини айтиб, Британия-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишини таъкидлади.

“Ушбу ғароийб мамлакат, унинг одамлари ва бой маданиятини яхшироқ ўрганиш имкониятини сабрсизлик билан кутаяпман” деди Жорж Эдгар.

Эдгар авввал Британиянинг Россия, Нигерия, Камбоджа, Македониядаги элчихоналарида фаолият кўрсатган.

2009 йилдан буён Руперт Жой Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган эди.
XS
SM
MD
LG