Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:16

Қибрайда маҳаллий амалдорлар ҳибсга олинди


Uzbekistan - handcuffs, Uzbek police is detaining accused man, where?, 27Feb2012
Uzbekistan - handcuffs, Uzbek police is detaining accused man, where?, 27Feb2012

Қибрай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман “Сувоқова” ташкилоти бўлим бошлиғи Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Қибрай Ер кадастри бошлиғи ва Меҳнат биржаси раисининг ҳам ҳибсга олингани ҳақида норасмий хабарлар бор.

Озодликнинг исми ошкор этилмаслигини сўраган Қибрайдаги манбасига кўра, туманда кенг кўламли“тозалаш” ишлари кетаяпти. Бу жараëн давомида туманнинг турли идоралари раҳбарлари ҳибсга олинган:

- Бир беш-олти кун бўлиб қолди. Қибрай туман Ички ишлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жалолиддин Матхолиқов ўз хизмат хонасида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Айтишларича, у пора олиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан айбланаётган экан, деди Озодлик манбаси.

Қибрай туман Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда собиқ бошлиғининг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унга кўра, айни пайтда туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Ўктамов вақтинчалик бошлиқ вазифасида ишламоқда.

Айрим норасмий хабарларга кўра¸ Қибрай тумани “Сувоқова” ташкилоти бошлиғи ҳам ҳибсга олинган. Озодлик суриштируви давомида ташкилот расмийси бошлиқнинг эмас, балки ташкилот сув сотиш бўлими бошлиғи Эркин Ғойиповнинг ҳибсга олинганини билдирди.

- Бир беш кунча бўлиб қолди. Сув сотиш бўлими бошлиғи Эркин деган йигитни пора билан қўлга олишибди экан, деди “Сувоқова” ташкилотининг ўзини таништирмаган ходими.

Шунингдек, аҳоли орасида Қибрай туман Ер кадастри бошлиғи ва аҳоли бандлиги билан шуғулланадиган туман Меҳнат биржаси бошлиғи ҳам ҳибсга олингани ҳақида норасмий хабар тарқалган. Бироқ иккала ташкилот вакили Озодлик билан суҳбатда ўз бошлиқларининг ҳибсга олингани фактини рад этди.

Илгари Қибрай тумани газ таъминоти идораси бошлиғи бўлиб ишлаган, кейинчалик Тошкент вилояти газ таъминоти идорасининг бошлиғи бўлган Фарҳод Гулмирзаев жорий йилнинг бошида камоққа олинган ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG