Линклар

Бугун Ироқ пойтахти Бағдоднинг турли туманларида бир вақтнинг ўзида олтита портлаш содир этилди.

Полиция ва шифокорларнинг маълумотига кўра, Бағдоддаги портлашларда камида 12 киши ҳалок бўлган ва 30 киши жароҳатланган.

Полиция расмийлари маълумотига кўра, Бағдод шимолидаги Шуала туманида автомобил портлаши оқибатида камида 4 киши ўлган яна 14 киши жароҳатланган.

Шунингдек, шаҳарнинг Ал Амрия, Ғазалия, Ёрмук ва Дора туманларида портлашлар содир этилди.

Бағдоддаги бугунги портлашлар май ойидаги энг қонли теракт ҳисобланмоқда.
XS
SM
MD
LG