Линклар

Экспертиза хулосаларига кўра, Брейвик жиноятларини содир қилишдан аввал ҳаяжонга солувчи дори воситаларини истеъмол қилган.

Бугун Ослодаги маҳкамада чиқиш қилган экспертнинг маълум қилишича, Брейвик таркибида эфедрин, кофеин ва аспирин бўлган коктейл ичган. Мутахасисга кўра, бу ичимлик натижасида Брейвик янада тажавузкор ҳолатга келган.

Осло маҳкамаси Брейвик жиноятларга қўл урган пайтида ақли ўзида бўлганми ёки йўқлигини аниқлаши зарур.

Брейвикнинг ўзи агар у ақли норасо деб топилса, унинг ҳаракатларининг сиёсий моҳияти ўз мазмунини йўқотиши мумкинлигини айтган эди.

Брейвик 77 одамни ўлдирганини тан олган. У Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG