Линклар

20 май куни Сербияда ўтган президентлик сайловида ғолиб чиққан Томислав Николич бугун қасамёдга келтирилди.

Николич Сербия мустақиллиги ва Косовони ўз таркибида сақлаган ҳолда мамлакат бутунлигини сақлаб қолиш учун бутун кучини сарфлашга қасам ичди.

Сербия прогрессив партияси лидери бўлган Томислав Николич сайловда ўз рақиби Борис Тадичдан қарийб 2 фоиз кўп овоз олди.

Авваллари серб ултрамиллатчиларидан бўлган Томислав Николич ҳозирда радикал қарашлардан воз кечгани ҳамда мўътадил миллиятчилик позициясида қолгани айтилади.

Сўнгги президентлик сайловигача Томислав Николич уч маротаба Борис Тадичга асосий рақиб бўлган.
XS
SM
MD
LG