Линклар

Тошкентда иккиламчи бозордаги уй-жой нархи апрел ойига нисбатан 2,6 фоизга кўтарилди. Май ойида Тошкентда уйнинг бир квадрат метри ўртача 548 долларга баҳоланган.

Sion Researh таҳлилий маркази тарқатган маълумотда айтилишича, май ойига келиб Тошкентда уй-жой баҳоси 2011 йилга нисбатан 19 фоизга қимматлади.

Таҳлилий марказ тадқиқоти натижасида Тошкентда сотилаётган уйларнинг 66 фоизи икки ва уч хонали квартиралар экани аниқланган. Бугунги кунда Тошкентда 68 квадрат метрли квартира ўртача 37,3 минг долларга баҳоланаяпти.
XS
SM
MD
LG