Линклар

logo-print
Москва полицияси пайшанба куни қўлга олинган Триумфал майдонида ўтган норозилик намойиши иштирокчиларини ҳибсдан озод қила бошлади.

“Интерфакс” агентлигининг хабар беришича, намойиш иштирокчиларидан 120 одам қўлга олинган ва уларнинг барчасига маъмурий қонунбузарлик моддаси бўйича протоколлар тузилган.

Намойишчилар эса “Другая Россия”, “Левий фронт” партияси аъзоларидан 130 киши қўлга олинганини билдирмоқда.

Қўлга олинганлар орасида “Другая Россия” партияси раиси Эдуард Лимонов ҳам бор. Унга рухсат берилмаган митинг уюштириш моддаси бўйича айблов билдирилди ва озод этилди. Лимоновга нисбатан суд жараёни 7 июн куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG