Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол 31 май куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари, жумладан, ташқи сиёсий идоралар ўртасида бўлажак учрашувлар юзасидан фикр алмашилган.

АҚШ элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан жорий йил 7 март ва 18 май куни учрашган.

Сўзлашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, турли даражадаги алоқалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинган эди.
XS
SM
MD
LG