Линклар

Қирғизистон жанубида ўзбек ва қирғизлар ўртасида рўй берган қонли воқеаларнинг икки йиллиги арафасида Ўш шаҳрида фуқаролар паспорти текширилмоқда.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Суюнбек Умурзоқов Озодликка шаҳар бешта зонага бўлингани ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари 24 соат давомида жамоат тартибини кузатиб боришини маълум қилди.

Пайшанба куни Ўшдаги ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ноқонуний қуролларни мусодара қилиш учун махсус амалиёт ўтказди.

2010 йил 10 июнда Ўш ва Жалолобод вилоятларида бошланган зўравонликлар оқибатида¸ қирғиз расмийларига кўра¸ 400 дан ортиқ одам, асосан ўзбеклар нобуд бўлган.

375 минг одам ўз уйини ташлаб хавфсиз жойлар, жумладан, Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG