Линклар

logo-print

Хитой армияси Бош штаби бошлиғи Тошкентга келди


Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ў) ва Германия МВ Т.Майзер, Тошкент ш., 2012 йил 12 март.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ў) ва Германия МВ Т.Майзер, Тошкент ш., 2012 йил 12 март.

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Қобил Бердиев мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой халқ армияси Бош штаби бошлиғи, Марказий ҳарбий кенгаш аъзоси Чен Биндэ билан учрашди.

Узинформ ахборот портали хабарига кўра, 31 май кунги музокараларда икки томонлама алоқалар, жумладан, ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Чен Биндэ 30 май куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи Виктор Маҳмудов билан учрашган.

Бинде Ўзбекистондан кейин Туркманистон, сўнгра Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қуролли кучлари Бош штаби бошлиқлари йиғилишида қатнашиш учун Тожикистонга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG