Линклар

Бугун Ирландиянинг молиявий сиёсат бўйича янги иттифоқ келишувига қўшилиши хусусида 31 май куни ўтказилган референдум натижаси эълон қилинади.

Сўров натижалари ирландияликларнинг қарийб 60 фоизи келишувга қўшилишни қўллаб-қувватлашиини билдирган.

Буни Ирландия ҳукуматидаги манбага асаланиб Рейтерс ахборот агентлиги хабар қилди.

Европа Иттифоқида молиявий сиёсатни кескинлаштириш ҳақидаги дастур Германия томонидан таклиф қилинган.

Янги келишувнинг ЕИ давлатларида қатъий бюджет қоидалари ўрнатиш ва бюджет дефицити ўсишига йўл қўймаслиги кутилмоқда.

Европа Иттифоқи давлатлари ичида фақат Ирландияда бу масала референдум орқали ҳал қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG