Линклар

Қозоғистон расмийлари Қозоғистон-Хитой чегараси яқинида ёниб кетган текширув пунктида ўлдирилгани тахмин қилинаётган яна икки чегарачи жасади топилганини билдирди.

Шу билан Қозоғистонда ўлган чегарачилар сони 15 кишига етди.

Чоршанба куни республиканинг чекка ўлкасида 13 нафар ҳарбий ва бир нафар ўрмон қўриқчисининг жасади топилган эди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Қозоғистон расмийлари ёнғин сабаби борасида олиб борилаётган текширув ҳақида маълумот беришдан бош тортган.

Хитойликлар Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда ўсимликлар йиғишининг олдини олиш мақсадида Қозоғистон ҳар йили ёз фаслида Хитой чегараси бўйлаб мобил текширув пунктлари ўрнатади.
XS
SM
MD
LG