Линклар

logo-print

БМТ комиссари Сурияда халқаро текширув ўтказишни сўради


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллей .

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллей .

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Суриянинг Ҳула шаҳридаги қатлиом ва бошқа минтақаларида инсон ҳуқуқлари поймол этилгани бўйича “мустақил ва бетараф халқаро текширув ўтказиш”га чақирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 1 июн куни Женевада бошланган фавқулодда йиғилишида сўзлаган Нави Пиллей бундай текширув ўтказмаслик Сурияда “кенг кўламли можаро”га ҳисса қўшиши, ўз навбатида бу минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид эканидан огоҳлантирди.

25 май куни Сурия ҳукумати кучлари Ҳулани оғир қуроллардан ўққа тутгани оқибатида тинч аҳолидан 108 киши, асосан, аёллар ва болалар нобуд бўлди.

Халқаро ҳамжамият Ҳула қатлиомини кескин қоралади.

Бунга норозилик тариқасида аксар Ғарб давлатлари Сурия элчисини мамлакатда чиқариб юборди.
XS
SM
MD
LG