Линклар

Афғонистонда НАТО базасига ҳужум уюштирилди


Афғонистондаги халқаро кучлар аскарлари.

Афғонистондаги халқаро кучлар аскарлари.

Афғонистоннинг Покистонга чегарадош Хўст вилоятида жойлашган НАТО базасига худкуш шахс ва бошқа исёнчилар ҳужум қилди.

Исми ошкор этилмаган Афғонистон расмийсига асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, ҳужум оқибатида тинч аҳолидан камида етти киши ўлган.

Жума кунги ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Ҳужум ҳақидаги маълумот тўғри эканини тасдиқлаган НАТО расмийлари қайси базага ҳужум уюштирилганини маълум қилмади.
XS
SM
MD
LG