Линклар

logo-print
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаота вилоятидаги чегара заставасида содир бўлган ёнғинни террорчилик ҳаракати деб баҳолади.

- Мен бу воқеани террорчилик ҳаракати, деб ўйлайман. Бундай вазият аскарларнинг ўзаро низолашувидан ҳам келиб чиққан бўлиши эҳтимол. Лекин бу борада ҳали бирон бир хулосага келишга эрта, -деди Назарбоев ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарлари билан учрашуви чоғида.

Чоршанба куни Қозоғистон - Хитой чегарасидаги чегара заставасида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 чегарачи ва бир ўрмончининг жасади топилган эди. Пайшанба куни яна икки одамнинг жасади топилган.
XS
SM
MD
LG