Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши жума куни Суриянинг Хоула шаҳрида содир этилган қирғинни халқаро тергов қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бир ҳафта олдин юз берган қирғин чоғида108 одамнинг ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Кенгашнинг Женевада ўтган йиғинида бу қарор учун 47 давлат вакили овоз берди. Хитой, Россия ва Куба бу қарорга қарши бўлди.

Сурия мухолифати ва ғарб давлатлари қирғин учун масъулиятни Дамашқ расмийларига юкламоқда. Сурия ҳукумати эса қирғинни мухолифат уюштирганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG