Линклар

Жаҳон банки БМТ томонидан молияланаётган Сомали ўтиш даври ҳукуматига ажратилган маблағнинг 130 миллион доллари йўқолганини маълум қилди.

Жаҳон банки бу ҳақда Истанбулда Сомалига навбатдаги кўмак кўрсатиш борасида ўтган йиғин чоғида билдирди.

Маълумотда пулнинг йўқолишига ким айбдор экани айтилмаган. Лекин Жаҳон банки коррупция туфайли мана шундай вазият юзага келган, деб ҳисоблайди.

Сомали ўтиш даври ҳукуматининг ваколати август ойида ҳокимият сайланган президентга ўтказиб берилганидан сўнг якунланади.
XS
SM
MD
LG