Линклар

Россия президенти Владимир Путин 2009 йилда Москва билан газ шартномасини имзолашда миллий манфаатларга зид иш тутганликда айбланиб 7 йилга қамалган Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко иши юзасидан ўз мамлакатининг муносабати ўзгармаганини яна бир бор таъкидлади.

Франция президенти Франсуа Оланд билан музокарадан сўнг Парижда чиқиш қилган Путин Россия билан имзоланган шартнома Украина қонунларига зид келмаслигини айтди. Путин, шунингдек, Тимошенкога Москвада тиббий кўмак кўрсатиш таклиф қилинганини ҳам эслатиб ўтди.

Путин ва Оланд Тимошенко масаласи туфайли Украинада ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатини байкот қилинишга қарши эканликларини билдирди.
XS
SM
MD
LG