Линклар

Миср суди Ҳусни Муборак иши бўйича ҳукм эълон қилади


Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак суд залидан чиққан пайт, Қоҳира, 2011 йил 2 январ.

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак суд залидан чиққан пайт, Қоҳира, 2011 йил 2 январ.

Миср суди ҳакамлари мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборак иши бўйича ҳукм эълон қилиши кутилмоқда.

Муборак 2 июн куни суд залига замбилда олиб келинди.

Муборак ўтган йил ўзини ҳокимиятдан ағдарган намойишчиларини ўлдирганликда айбланган.

Муборак, собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб Ал-Адли ва яна олти нафар расмий қарийб 850 одам ўлган намойиш қатнашчичиларни ўққа тутиш ҳақида буйруқ берганликда айбдор деб топилса, олий жазога ҳукм қилиниши мумкин.

Ҳусни Муборак, унинг ўғиллари Алаа ва Жамолга ҳам пора олганликда айбланган.

Муборак Исроилга сунъий равишда арзон нархда табиий газ сотганликда ҳам айбланган.

Миср телевидениеси суд ҳукми эълон қилинишини жонли тарзда эфирга узатишни режалаган.
XS
SM
MD
LG