Линклар

logo-print

Афғонистон кучлари ўғирлаб кетилган беш кишини озод қилди


Афғонистон махсус кучлари жума куни кечқурун ўтказган амалиёт давомида ўтган ҳафтада ўғирлаб кетилган икки хорижлик аёл ва уч нафар афғонистонлик ишчи озод қилинди.

Афғонистон шимолидаги хавфсизлик кучлари матбуот котиби Лал Муҳаммад Аҳмадзай Афғонистон кучлари Бадахшоннинг Шохбузург минтақасида ўтказган муваффақиятли амалиёт давомида икки хорижлик аёл ва уч нафар Афғонистон фуқароси озод қилинганини билдирди.

Аҳмадзай амалиёт пайтида озод этилган шахсларга зиён етмаганини айтди.

Унга кўра, амалиёт пайтида одам ўғрилаган жиноятчилардан беш нафари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG