Линклар

Миср суди собиқ президент Ҳусни Муборакни намойишчиларни ўлдирганликда айбдор деб топди ва уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

84 яшар Муборак 2 июн куни суд залига вертолётда олиб келинди.

Ҳакамлар собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб Ал-Адлига ҳам умрбод қамоқ жазоси белгилади.

Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарган норозилик намойиши қатнашчилари хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилгани оқибатида қарийб 850 одам ўлган.

Суд ҳаками Аҳмад Рифат Муборакнинг ўғиллари Алаа ва Жамолдан пора олганлик ҳақидаги айбловни олиб ташлади.

Полициянинг олти нафар собиқ раҳбари оқлангани эълон қилинди.

Шундан сўнг суд залида ғала-ғовур бошланиб одамлар суд ҳукмига кескин норозилик билдирди.

Айни пайтда, Мисрдаги ахборот агентликлари Муборак Қоҳира ташқарисидаги қамоқхонага олиб кетилаётган пайтда унинг соғлиги ёмонлашгани ва ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилаётганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG