Линклар

logo-print

Араб Лигаси БМТдан сурияликларни ҳимоя қилишни сўради


БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан, Дамашқ ш., 2012 йил 29 май.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан, Дамашқ ш., 2012 йил 29 май.

Араб Лигаси раҳбари Набил Ал-Арабий Сурия халқини ҳимоя қилиш учун барча зарурий чоралар кўришни сўраб БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади.

Ал-Арабий буни Қатар пойтахти Доҳада Сурия хусусида ўтказилаётган анжуманда маълум қилди.

Сурия мухолифатининг сургундаги энг йирик гуруҳи ҳисобланган Сурия миллий кенгаши раҳбари Бурҳон Ғалиун Сурия ҳукумати кучлари исёнчилар ва тинч аҳолига қарши ҳужум уюштиришига чек қўйиш учун араб давлатларининг ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлашини айтди.

Доҳа анжуманида қатнашаётган БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан Сурияда “уруш белгилари кучайиб бораётгани”ни урғулади.

Айни пайтда, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллей Сурияда содир этилган барча жиддий жиноятлар амнистия қилинмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG