Линклар

logo-print
АҚШнинг Боинг авиасозлик ширкати ишлаб чиқарган замонавий ва тежамкор “Boeing-787 Dreamliner” самолёти дунё давлатлари бўйлаб парвози доирасида 1 июн куни Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Газета.уз нашри янги самолётни “Ўзбекистон хаво йуллари” миллий авиаширкати раҳбарлари, расмийлар, журналистлар кутиб олганини хабар қилди.

Тантанали маросимда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол ҳам қатнашди.

“Boeing-787 Dreamliner” Тошкентдан олдин 24 май куни Австралиянинг Сидней, 29 майда Янги Зелландиянинг Окленд ва 31 май куни Австралиянинг Дарвин шаҳарларида намойиш қилинган эди.

“Dreamliner” 3 июн куни Тошкентдан Марокашнинг Касабланка шаҳрига учиб кетади.

210–330 нафар йўловчи ташишга мўлжалланган “Dreamliner” 15 минг 750 километр масофага қўнмасдан парвоз қилиш имкониятига эга.

Кўп йиллардан бери самолёт паркини янгилаб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Боинг ширкатига иккита “Boeing-787 Dreamliner” етказиб беришга буюртма берган.
XS
SM
MD
LG