Линклар

logo-print
Буюк Британияда қиролича Елизавета II тахтга ўтирганининг 60 йиллиги тантаналари бошланди.

Тўрт кун давомида мамлакат бўйлаб тўққиз ярим мингга яқин маросим, жумладан, ҳарбий парадлар, кўча юришлари ва концертлар ўтказилиши режаланган.

Шанба куни қироличанинг машхур Эпсом от пойгасига бориши, якшанба куни мингга яқин кема иштирок этадиган парадини томоша қилиш учун Темза дарёсига бориши режаланган.

Елизавета II Буюк Бритяния ва Европа тарихида энг узоқ муддат тахтни эгаллаб турган ҳукумдор ҳисобланади.

Елизавета II 1952 йил феврал ойида Уинстон Черчил Бош вазир бўлган пайтда тахтга ўтирган.

Унинг қироличалик даврида Британияда 12 марта Бош вазир алмашган.
XS
SM
MD
LG