Линклар

logo-print
Ливаннинг Триполи портида Сурия Президенти Башар Ал-Ассад тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида рўй берган тўқнашувда етти киши ўлди.

Ливан полициясига кўра, зўравонлик пайтида яна 22 одам яраланган.

Хабарларга кўра, томонлар бир-бирини автомат ва гаранатамётлардан ўққа тутган.

Зўравонликни тўхтатиш учун Ливан армиясининг зирҳли машиналари шаҳарга кирган.

Гувоҳларга кўра, ўлганлар орасида отишма пайтида ўртада қолган тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Воқеада Ливан армиясининг бир аскари яраланган.
XS
SM
MD
LG