Линклар

logo-print

Исроилда ижтимоий норозилик намойишлари ўтказилди


Шанба куни Исроилнинг қатор шаҳарларида ижтимоий адолатсизлик ва турмуш даражасининг тушиб кетишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Тел-Авивдаги намойишда 5 беш минг чоғли киши, Қуддус ва Ҳайфадаги намойишларда эса яна бир неча минг киши иштирок этди.

Улар мамлакат расмийларидан турар-жойлар нархининг ошишига чек қўйиш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, адолатлироқ солиқ тизимини барпо қилиш кабиларни талаб қилдилар.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Исроилда ижтимоий норозилик чўққига чиққан, ўша пайтда юз минглаб одам кўчага чиққанди. Бинямин Нетаняҳу ҳукумати ўшанда солиқ, маориф тизими ва турар-жой соҳасида ислоҳот лойиҳаларини ишлаб чиқувчи комиссия таъсис этганди.
XS
SM
MD
LG