Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада шанба оқшомида мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборакка нисбатан чиқарилган ҳукмга қарши стихияли норозилик намойишлари бошланди.

2 июн куни Миср суди Ҳусни Муборакни намойишчиларни ўлдирганликда айбдор, деб топиб, уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарган норозилик намойиши қатнашчилари хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилгани оқибатида қарийб 850 одам ўлган.

Маълумотларга кўра, кечаги намойишда норозилар полиция билан тўқнашган, улар орасида жабрланганлар борлиги айтилмоқда.

Кўплаб фуқаролар, шу жумладан, “Мусулмон биродарлиги” ташкилоти тарафдорлари суддан бир умрга қамалмиш Муборакка нисбатан чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқиб, унга ўлим жазосини тайин қилишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG