Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашидан Сурия масаласида қатъийроқ бўлиш талаб қилинмоқда


БМТ ва Араб давлатлари лигаси элчиси Кофи Аннан Сурия кенг кўламли фуқаролар уруши ёқасида турганини таъкидламоқда.

БМТ ва Араб давлатлари лигаси элчиси Кофи Аннан Сурия кенг кўламли фуқаролар уруши ёқасида турганини таъкидламоқда.

Араб давлатлари лигаси БМТ Хавфсизлик кенгашидан Суриядаги зўравонликни тезроқ жиловлаш бўйича ҳал қилувчи ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Лиганинг бош котиби Набил ал-Арабий араб мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Қатарда бўлиб ўтган мажлисида билдирди.

У Суриядаги вазиятга ташқи ҳарбий аралашув эҳтимоли ҳақида очиқ гапирмади, бироқ учрашувнинг айрим иштирокчилари, хусусан, Қатар халқаро элчи Кофи Аннаннинг тинчлик режасини амалга ошириш бўйича сўнгги муддатни белгилаб қўйишни, бу муддат ичида Сурияда зўравонлик тўхтамаса, мамлакатга халқаро кучлар киритилиши эҳтимолини кўзда тутувчи қарор қабул қилиниши лозимлигини қайд этди.

Мазкур учрашувда иштирок этган халқаро элчи Кофи Аннаннинг ўзи эса Сурия кенг кўламли фуқаролар уруши ёқасида турганини таъкидлади.

Суриядаги вазият ўтган ҳафта Ҳаула қишлоғида юздан зиёд тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганидан сўнг таранглашиб кетди.

Халқаро ҳамжамият содир бўлган воқеада Сурия расмийларини, расмий Дамашқ эса мухолифатни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG